15 Феврал 2024 йил 274

ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Буюклар яшайди қалбларда мангу!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида Буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан “Буюклар яшайди қалбларда мангу!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Жарқўрғон туман ҳокими ўринбосари А.Ў.Раджапов, М.М.Мустановалар иштирок этган мазкур тадбирда ўқувчиларнинг мусиқий чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари йиғилганларга намойиш этилди. Тадбир доирасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Тадбир ғазалхонлик мушоиралари ҳамда шоир ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар билан йиғилганларни янада руҳлантирди. Кўтаринки кайфиятда ўтган тадбир иштирокчиларда катта таассурот қолдириб, Бобур ижоди билан яна бир бор яқиндан танишишлари учун хизмат қилди.

Тадбир якунида фаол иштирок этган 1-босқич 4/23-гуруҳ ўқувчиларига лицей раҳбарияти томонидан тақдирландилар.

Text to speech