22 Май 2024 йил 386

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришларга доир маълумотларга эга бўлишди.

ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024 йил 23 январь кунидаги тегишли кўрсатмаси асосида ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини сингдириш ва ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини юксалтириш мақсадида ИИВ Сурхондарё академик лицейида 2024 йил 22 май куни Тошкент давлат юридик университети Экология ва ҳуқуқий фанлар кафедраси профессори Ж.Холмўминов иштирокида ўзаро мулоқот шаклида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида маърузачи томонидан қонунга итоаткор бўлиш, жамиятимизда қонун устуворлиги таъминланганлиги, ўқувчи-ёшлар бугунги кунда яхши ўқишлари, ўз устида ишлашлари учун яратилган шароитлар, шунингдек, сўнгги йилларда юридик соҳасига берилаётган эътибор, соҳага оид қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Text to speech