20 Март 2024 йил 313

ИИВ Сурхондарё академик лицейида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

Жорий йилнинг 19 март куни Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейида Ички Ишлар органлари фаолиятига қизиқиши баланд бўлган Термиз тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 36-сонли умумий ўрта таълим мактабидан ташриф буюрган ўқувчи ёшлар билан “Очиқ эшиклар куни” тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчилар мазкур таълим даргоҳидаги барча шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди. Лицей ва мактаб ўқувчилари ўртасидаги қизғин суҳбатлар эса ҳар бир ўқувчи ёшларнинг ўз танлаган касб эгалари бўлишлари учун чуқур билим ва ҳаётий кўникмаларга эга бўлиш кераклиги тўғрисидаги тасаввурларга эга бўлишди.

Text to speech