20 Март 2024 йил 366

ИИВ Сурхондарё академик лицейида Академик ва лицей ёшлари учрашуви бўлиб ўтди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси, академик Нурислом Тухлиев иштирокида “Академик ва лицей ёшлари” учрашуви ташкил этилди. Учрашувда илм-фан соҳасида машаққатли йўлни босиб ўтган, ҳаётий тажрибага эга олимнинг илмий фаолияти борасидаги фикр-мулоҳазалари тингланиб, ўқувчилар ўз олдига маълум бир мақсадни қўйиши, бу йўлда учрайдиган тўсиқларни ақл билан енгиб ўтиши, ҳамиша олға интилиш, хатолардан тўғри хулоса чиқариш зарурлиги ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида табиялаш масалалардаги фикрларини билдириб ўтди.

Учрашув сўнгида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ва ўқув йилида яхши натижаларни қўлга киритган бир гуруҳ ўқувчилар ташаккуарномалар билан тақдирланди.

Эркин ва самимий суҳбат тарзида ўтказилган учрашув ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Text to speech