21 Феврал 2025 йил 801

ИИВ Сурхондарё академик лицейида 2-босқич ўқувчилари билан лицей раҳбарияти ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

"Фарзандлари билимли, истеъдодли, ўзининг кучи ва салоҳиятига ишониб, олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг истиқболи, албатта, ёруғ бўлади".

     Ш.М.Мирзиёев

Давра суҳбатида Президентимизнинг 2025-йил 14-феврал кунидаги ёшлар билан учрашуви, ёшларга яратилаётган шароитлар ва ёшларга берилаётган кенг имкониятлар, Президентимизнинг ёшлар билан учрашувининг мазмун- моҳияти ўқувчиларга етказилди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда ёшларга берилаётган имкониятлар натижасида ўзбек ёшлари ҳар соҳада чўққиларни забт этишмоқда. Ёшлар учун яратилаётган имкониятлар самараси натижасини "Китобхонлик" танловларининг ривожланганлиги, "Чет тилларини ўрганиш"га қизиқиш тобора ортиб бораётгани, ёшларнинг Халқаро миқёсидаги "топ" университетларда гранд соҳибига айланишаётганидан кўришимиз ҳам мумкин.

Давра суҳбати жараёнида Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 25-январ кунидаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ҳамда хорижий давлатлар олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш номзодлар танловини ташкил этиш тўғрисида"ги тегишли буйруғи билан иловада белгиланган квоталар сони битирувчи курс ўқувчилари таништириб ўтилди.

Шунингдек, ўқувчиларга тиббий кўрикдан ўтиш жараёнлари бўйича тегишли тавсиялар берилди. Тадбир сўнггида ўқувчилар томонидан берилган саволларга асослантирилган жавоблар берилди.

Text to speech