27 Феврал 2024 йил 351

ИИВ Сурхондарё академик лицейида битирувчи курс ўқувчилари билан ўзаро мулоқот шаклида давра суҳбати бўлиб ўтди.

ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024 йил 23 январь кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 26 февраль куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Ф.Шадиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш департамени Таълим жараёнини ташкил этиш бўлими инспектор методисти катта лейтенант А.А.Асқаровлар иштирокида лицей битирувчи курс ўқувчилари билан ўзаро мулоқот шаклида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўқувчиларнинг дарс машғулотлари, улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақидаги фикр мулоҳазалари тингланди. Тадбир сўнгида ўзининг намунали хулқи, одоби, фанларни ўзлаштиришда тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг бир гуруҳи тақдирландилар.

Бу каби тадбирлар ўқувчи ёшларнинг ўз билим салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Text to speech