25 Май 2024 йил
582
ИИВ Сурхондарё Академик лицейининг ўқувчи-қизлари ўртасида психологик семинар-тренинг ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Сурхондарё Академик лицейида таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг
маънавий-руҳий муҳитини ўрганиш, уларнинг ўқув жараёнида ва машғулотдан ташқари
руҳий-эмоционал барқарорлигини сақлаш бўйича "Қалб гўзаллиги" мавзусида
семинар-тренинг ташкил қилинди.
Мазкур ташкил этилган семинар-тренинг машғулотида
ўқувчи ёшларнинг психологик билим савиясини ошириш, уларнинг психологик саломатлигини
таъминлаш, ўқув жараёни ва машғулотлардан ташқари вақтларда руҳий-эмоционал
барқарорликни сақлаш ҳамда лицейдаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганишга доир
амалий кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилди.