ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Заковат” интеллектуал ўйинлари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 5-апрел санасида ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январ кунидаги Заковат интеллектуал ўйинини
аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни
ривожлантиришга оид чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-96-сонли қарори ижроси, шунингдек
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688-йиллиги муносабати билан ИИВ Академик
лицейининг 1 босқич ўқувчиларидан иборат бўлган 8 та жамоа иштирокида “Заковат”
интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш ва ўқувчиларнинг
интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган беллашувнинг қизғин
ва муросасиз давом этган баҳсларида умумий натижаларга кўра 6/23-гуруҳ “Келажак
авлод” жамоаси фахрли 1-ўринни, 5/23-гуруҳ “Эверест” жамоаси 2-ўрин, 2/23-гуруҳ
“Ёш курсантлар”, 3/23-гуруҳ “Тармета”, 4/23-гуруҳ “Лидерлар” жамоалари – 3-ўринни
эгаллашди.