1 Май 2025 йил 1247

ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 24-апрелдаги тегишли фармойиши асосида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Тадбирда лицей ўқувчиларидан тузилган икки жамоа — “Адабиётшунослар” ва “Зукко билимдонлар” ўзаро беллашишди.  Қизиқарли саволлар, тезкор жавоблар ва баҳс-мунозараларга бой ўйин давомида ҳар икки жамоа ўзининг билим даражасини намоён этишди.

“Зукко китобхон” интеллектуал ўйинининг якуний натижаларига кўра, “Адабиётшунослар” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, ИИВ Сурхондарё академик лицейи раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

Мазкур интеллектуал ўйин ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантириш, маънавий-маърифий савияни ошириш ҳамда мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Text to speech