21 Май 2024 йил 425

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "III-Ренесанс пойдевори - Олималар билан ўқувчилар учрашуви" бўлиб ўтди.

ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024 йил 23. Январ кунидаги тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш учун Илм-фан ва таълим ўртасидаги интегратсияни ривожлантириш, ижтимоий-гуманитар йўналишларида амалга оширилаётган илмий ишлар, қўлга киритилган фан янгиликларини талабаларга етказиш, уларни тарих, адабиёт ва маданий меросимиз бўлмиш қўлёзмаларни тадқиқ этишга қизиқтириш ҳамда ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқитувчи кадрларнинг салоҳиятини ошириш мақсадида, ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Манбашунослик ва тарихий тадқиқот натижаларини таълимга жорий этиш масалалари” мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Тадбир 2 қисмдан иборат бўлиб, жуда юқори савияда ўтказилди. Семинарнинг 1-қисми академик лицей талабалари билан мулоқот тарзида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти етакчи илмий ходимаси тарих фанлари доктори Нигора Аллаева, Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти “Шарқ мумтоз адабиёти бўлими” мудири филология фанлари номзоди Салимахон Эшонова, Гулистон Давлат университети доценти тарих фанлари номзоди Дилором Сангирова ва Термиз давлат университети “Туризм кафедраси” доценти, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Гулшан Абдулхаевалар талабаларни ўқиб билим олишда шижоат билан олға интилишга чорлашди.

Олималар томонидан талабаларга бирламчи манбаларни билиш, фанларни ўрганишда қўшимча адабиётларни ўзлаштириш аҳамиятининг тушунтирилиши ҳамда юртни севиш ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишиш орқали ифодаланишининг уқтирилиши ёшларда катта таассурот уйғотди.

Тадбирнинг 2-қисми лицей ўқитувчиларига маҳорат дарси ва давра суҳбати шаклида ташкил этилиб, унда рақобатбардош кадрнинг замонавий мезонлари, йўллари ва янги технологиялардан фойдаланишнинг муҳим воситалари ҳақида амалий маслаҳатлар берилди. Талабаларда тарихий мушоҳада қилиш кўникмасини ривожлантиришнинг муҳимлиги алоҳида таъкидланди. 

Тадбир сўнггида Академик лицей 2-босқич ўқувчиси Ички ишлар вазири стипендияси соҳибаси Д.Омонова тарих фанидан 100 фоизлик натижа билан умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатни қўлга киритганлиги ҳамда 2-имтиёзли сертификатга эга бўлганлиги муносабати билан тақдирланди. Дилчеҳра Омоновага тақдим этилган сертификатининг тарихчи олима Нигора Аллаева томонидан топширилиши эса ёш талаба қизга илм олиш ва изланишига янада ундайди.

Ташкил этилган илмий-амалий семинар талабалар ҳамда ўқитувчилар учун жуда қизиқарли ва аҳамиятли бўлди.

Text to speech