9 Апрел 2025 йил 1014

ИИВ Сурхондарё академик лицейида давра суҳбати ўтказилди.

“Халқни уйғотмоқ истасанг, аввало қалбини уйғот” Абдулла Қодирий

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2025 йил 24 март кунидаги 118-сонли фармойиши асосида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида, жорий йилнинг 9-апрел куни Абдулла Қодирий таваллудининг 131 йиллиги муносабати билан ИИВ Сурхондарё академик лицейида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан академик лицей ўқувчиларига Абдулла Қодирийнинг бой ижодий мероси, унинг ўзбек адабиёти тараққиётидаги тутган муҳим ўрни,  ўзбек романчилигига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда асарларининг бугунги ёшлар маънавий тарбиясидаги аҳамияти ҳақида мазмунли маълумотлар тақдим этилди.

Давра суҳбати якунида адиб ҳаёти ва ижодига оид қизиқарли викторина ўтказилиб, иштирокчиларнинг билими синовдан ўтказилиб, уларнинг фаоллиги ва адабиётга бўлган қизиқиши яна бир бор намоён этилди.

Text to speech