24 Январ 2025 йил 497

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ҳарбий хизматчилар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Жорий йилнинг 23 январь санасида ИИВ Сурхондарё академик лицейида Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари катта лейтенант М.Мирзахалилов ва 3-даражали сержант Т.Хўжановлар иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида, академик лицейининг 2-босқич ўқувчиларига ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва ҳарбий ҳаво кучларининг вазифалари ҳақида қисқача маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий-ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга топшириш, имтиҳон жараёнлари, ўқув машғулотлари ҳақида ҳам батафсил тушунчалар берилди.

Text to speech