13 Феврал 2025 йил 719

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари иштирокида "Сиз Бобурни биласизми?" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Куни кеча Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан адиб Собир Термизий номидаги Сурхондарё вилоят ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида "Сиз Бобурни биласизми?" шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, ижоди, ўзбек адабиётига қўшган буюк ҳиссаси ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Тадбир давомида фаол талабалар томонидан Заҳриддин Муҳаммад Бобур бобомизнинг гўзал ғазаллари, рубоийларидан парчалар айтиб, тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

Text to speech