9 Феврал 2024 йил 348

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиларига криминалистик лаборатория ва техника воситалари намойиш этилган ҳолда машғулот ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-122-сон қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида ўқувчи ёшларни касбга содиқлик руҳида тарбиялаш, таълим жараёнида ўқувчиларнинг билим салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳодиса содир бўлган жойда мустақил криминалистик тадқиқотлар ўтказишларини таъминлаш орқали амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида, Мобил криминалистик лаборатория ва техника воситалари намойиш этилган ҳолда машғулот ўтказилди.

Лабораториянинг афзалликлари ва самарадорлиги ҳамда эксперт-криминалистика фаолиятининг замонавий имкониятлари ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Мазкур машғулотда Мутахассислар томонидан мобил криминалистик лабораториянинг имкониятлари батафсил тушунтириб берилди.

Text to speech