30 Январ 2024 йил 457

ИИВ Сурхондарё академик лицейида маърифий тадбир ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024-йил 23-январь кунидаги кўрсатмаси ижроси, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини сингдириш мақсадида ИИВ Сурхондарё академик лицейида 2024-йил 30 январ куни лицей ўқувчилари, Ҳуқуқшунослик ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси, Термиз давлат университети Юридик факултети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари А.Бўронов ҳамда бир гуруҳ ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокида “Ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш” мавзусида  маърифий тадбир  ташкил этилди.

Термиз давлат университети Юридик факултети “Жиноят ҳуқуқи ва фуқаролик протсеси” кафедраси катта ўқитувчиси М.Ч.Аллаярова лицей дарс жараёнларида иштирок этиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларига етарлича жавоб берди.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбир якунида фаол иштирок этган лицей ва Университет жамоалари ташкилотчиларнинг ташаккурномалари билан тақдирланди.

Text to speech