9 Май 2024 йил 487

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Жасорат-миллат ғурури ва ифтихори" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 апрелдаги ПҚ-160-сонли Қарорига асосан, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хотирасини абадийлаштириш мақсадида жорий йилнинг 7 май куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” байрами муносабати билан "Жасорат-миллат ғурури ва ифтихори" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ фахрийлар кенгаши аъзолари, Термиз давлат университети ўқитувчилари ва Республика Маънавият ва маърифат маркази Жарқўрғон туман бўлинмаси раҳбари М.Мустанова иштирок этган мазкур байрам тадбирида ўқувчилар томонидан тайёрланган мусиқий чиқишлари, театрлаштирилган саҳна кўринишлари йиғилганларга ўзгача завқ ва шавқ бағишлади.

Тадбир якунида фаол иштирок этган ўқувчилар ташкилотчилар томонидан тақдирландилар.

Text to speech