17 Ноябр 2023 йил 593

ИИВ Сурхондарё Академик лицей ўқувчилари “Жарқўрғон Минораси” тарихи билан юзлашди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари “Ўзбекистон тарихи” фани ойлиги доирасида “Жарқўрғон Минораси” тарихий ёдгорлигига ташриф буюришди.

ХII асрга оид бўлган ушбу тарихий обида, ўзининг меъморий қурилиш услуби ва улуғворлиги билан ўтмишдан ҳозирги кунга қадар сақланиб келмоқда.

Хуросон меъморчилик мактаби анъаналари асосида барпо этилган ушбу Минора ноодатий декоратив безаклар билан безатилган бўлиб, у Марказий Осиёда илгари ишлатилмаган, бу безак кўпроқ Ҳиндистонда ишлатилган.

Академик лицей ўқувчилари ушбу маълумотлар орқали юртимизнинг яна бир тарихий обидаси ҳақида етарлича маълумотга эга бўлишди.

Лицей устоз-мураббийлари бошчилигида уюштирилаётган бундай саёҳатлар ўқувчиларда Она-Ватанга бўлган меҳр туйғусини шаклланишида катта хизмат қилади.

Text to speech