28 Апрел 2024 йил 481

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар билан ўзаро мулоқот шаклида давра суҳбати ташкил этилди.

ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 2024-йилнинг 23-январдаги 2/2-197-сон кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25-апрел куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суд раиси Й.Б.Чоршанбиев, девонхона мудири А.Ж.Қаршиев ҳамда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси Жарқўрғон туман адлия бўлими ЙХКМ бош юрисконсулти М.Т.Мамаюсупов иштирокида ўқувчилар билан ўзаро мулоқот шаклида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилиб, бугунги кунда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд тизимини ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, судлар фаолиятига оид янги қонун ва қонун ости ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида қўшимча маълумотлар бериб ўтилди. Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг суд-ҳуқуқ тизими ҳақидаги тушунчаларининг янада бойишига сабабчи бўлади.

Text to speech