27 Октябр 2025 йил 20

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар ўртасида асгрессив ҳолатларни олдини олиш мақсадида "Ўсмирларда агрессив хулқ-атворнинг намоён бўлиш сабаблари" мавзусида психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар ўртасида асгрессив ҳолатларни олдини олиш мақсадида "Ўсмирларда агрессив хулқ-атворнинг намоён бўлиш сабаблари" мавзусида психологик тренинг машғулоти ўтказилди.

Тренинг давомида ўсмирларда агрессив хулқ-атвор шаклланишига сабаб бўлувчи қуйидаги омиллар кўриб чиқилди:

- оилавий-муҳит, жисмоний босим, ўзини ифода этиш эҳтиёжи;

- салбий эмоцияларни бошқариш усуллари;

- ижобий мулоқот, эмпатия ва ўзаро ҳурмат тамойиллари;

- жамоада соғлом психологик муҳитни сақлаш йўллари.

Машғулот интерактив усулларда олиб борилди. Ўқувчилар билан "Ғазабни бошқариш", "Мен ва ҳис-туйғуларим", "Ижобий фикр" каби психологик машқлар, ролли ўйинлар ва суҳбатлар ташкил этилди.

Машғулот давомида ўқувчилар ўз шахсий иродавий фазилатларини таҳлил қилдилар, жамоавий муҳокамалар ва психологик машқлар орқали касбий фаолиятда зарур бўладиган иродавий кўникмаларни мустаҳкамлаш бўйича амалий билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Шунингдек, лицей психологи Ҳалима Бекмуродова  томонидан уларга инсоннинг ижобий ҳолати онгги ва руҳига, бу эса унинг билим олишига ҳам таъсир кўрсатиши ҳақида ўқувчиларга назарий ҳамда амалий жиҳатдан тушунчалар берилди.

Text to speech