25 Январ 2024 йил 476

ИИВ Сурхондарё Академик лицейида Пракурор ва ўқувчилар учрашуви ташкил этилди.

ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг 23.01.2024-йилдаги 2/2-197-сон кўрсатмаси ижроси, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар онгида адолат ва қонун устуворлиги ғояларини сингдириш мақсадида Жорий йилнинг 25-январ куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Жарқўрғон туман пракурори Б.Т.Ҳайдаров билан ўқувчилар учрашуви тадбири ташкил этилди. Тадбирда Б.Ҳайдаров ёшларнинг юксак марраларни эгаллашлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, ўқиб билим олишга, шижоат билан олға интилишга чорлади. Суҳбат давомида ёшларнинг прокуратура органлари фаолиятига доир қизиқтирган саволларига мисоллар билан жавоб қайтарди. Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёш авлод вакиллари туман прокурорига ўз режалари, мақсад ва интилишларини баён этишди. Ўз навбатида туман прокурори келгусида мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшишлари учун ҳаётий тажрибсидан келиб чиқиб, ўз таклиф ва маслаҳатларини берди.

Text to speech