19 Декабр 2024 йил 637

ИИВ Сурхондарё академик лицейи томонидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

 Жорий йилнинг 18-декабр  куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг "Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларига умумий ўрта таълим мактабларини бириктириш тўғрисида" 2024-йил 25-июндаги 345-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида ИИВ Сурхондарё академик лицейи раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилари Термиз шаҳар 1-сонли ҳамда Термиз тумани 1-сонли умумтаълим мактабларига ташриф буюриб, мактабнинг битирувчи 9-синф ўқувчилари билан учрашдилар.

Учрашувда ўқувчиларга лицейнинг ташкил этилиши, лицейга кириш тартиби, таҳсил олиш жараёни, яшаш шароитлари, ўқувчиларга бериладиган "Вазир стипендияси" ва "Ўқишдаги муваффақиятлари учун" кўкрак нишони, битирувчиларга берилган имтиёзлар, ўқув тайёрлов маркази ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари академик лицей ўқувчилари Ватанпарварлик чиқишлари билан мактаб ўқувчиларида янада катта қизиқиш уйғотди.

Text to speech