19 Ноябр 2024 йил 446

ИИВ Сурхондарё академик лицейида таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг илм салоҳиятини оширишга ҳамда уларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида, бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Н.Джумаева Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида таълим олаётган ўқувчи-қизларнинг орзулари, қизиқишлари, эришган ютуқлари, ички ишлар соҳасининг қайси йўналишида фаолиятини давом эттириши хусусида суҳбатлашиб, бу борада чуқур билим эгаллаш ҳамда эътибор қаратиши лозим бўлган хусусиятлари ҳақида қимматли маълумотлар бериб ўтди. Ёш ўқувчи-қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар 

Text to speech