ИИВ Сурхондарё академик лицейида саф кўриги бўлиб ўтди
Ўзекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейининг 1-босқич ўқувчилари Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг ўқувчилари учун формали кийим-бош кийиб юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли буйруғи талаблари асосида формали кийим-бош билан таъминланди.
Жорий йилнинг 16-сентябр
куни 1-2-босқич ўқувчилари билан саф кўриги ўтказилди ва аниқланган камчиликларни
бартараф этиш юзасидан керакли тавсиялар берилди.
Шунингдек, саф кўриги давомида ўқувчиларга белгиланган намунадаги формали кийим-бошни кийиб юриш тартиблари яна бир бор тушунтирилиб, академик лицей ҳудудида ва академик лицей ҳудудидан ташқарида буйруқ талабларига, тартиб интизомга, кун тартибига тўлиқ риоя этиб, юришлари бўйича зарур кўрсатмалар бериб ўтилди.