18 Октябр 2025 йил 84

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар ўртасида психологик семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчиларда касбий мотивацияни шакллантириш, ирода, қатъият, ўзини бошқариш, сабр тоқат, масъулият ва мақсад сари интилиш каби иродавий сифатларни ривожлантириш мақсадида, “Арт терапия” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Машғулот давомида, ўқувчилар ўз шахсий иродавий фазилатларини таҳлил қилдилар, жамоавий муҳокамалар ва психологик машқлар орқали касбий фаолиятда зарур бўладиган иродавий кўникмаларни мустаҳкамлаш бўйича амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишди.

Шунингдек, лицей психологи Ҳалима Бекмуродова томонидан уларга инсоннинг ижобий ҳолати онгги ва руҳига, бу эса унинг билим олишига ҳам таъсир кўрсатиши ҳақида ўқувчиларга назарий ҳамда амалий жиҳатдан тушунчалар берилди.

Text to speech