17 Май 2025 йил
882
ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ҳарбий қисмда бўлишди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2025-йил 30-апрелдаги тегишли топшириғига мувофиқ, жорий йилнинг 16-май куни ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг ҳарбий қисмига ташриф буюришди.
Ташриф давомида ўқувчилар
қисқача ҳарбий қисм фаолияти билан танишиб, СCАТТ электрон тренажёрида ўқ отиш бўйича
амалий машғулотларда қатнашдилар. Мазкур замонавий электрон тир ўқувчиларнинг ЧҚБТ
фанидан олган билимларини мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Тадбир барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.