17 Январ 2024 йил 1035

ИИВ Сурхондарё академик лицейи битирувчилари учун давра суҳбати ташкил этилди

Жорий йилнинг 13 январь куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида ИИВ Академияси кадрлар бўлими бошлиғи подполковник Фахриддин Андамуротов, Академия кадрлар бўлими муҳим топшириқлар бўйича инспектори капитан Аброр Хўжамуротов, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилоят бошқармаси маъсул ходими Н.Норқобилов, вилоят ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати муҳим топшириқлар бўйича инспектори катта лейтенант Б.Қайнаров, ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори подполковник Б.Бўриевлар иштирокида академик лицейни тамомлаётган 156 нафар ўқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Сўзга чиққан ИИВ Академияси кадрлар бўлими бошлиғи подполковник К.Андамуротов ўқувчиларнинг ИИВ Академиясига ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнлари, тиббий кўрикдан ўтиш тартиби, ажратилган қабул квоталари, ИИВ академиясига қабул қилиш йўналишлари, синов-имтихон жараёнлари, Академияда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириб ўтди.

Лицей ўқувчилари ИИВ Академиясига киришда ўзларини қизиқтирган саволларга маъсул ходимлар томонидан жавоблар олишди.

Text to speech