15 Октябр 2025 йил 145

ИИВ Сурхондарё академик лицейида 21-октабр – “Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун”га бағишланган эссе танлови ўтказилди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида 21-октабр – “Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан “Аксарият китобхонлар бадиий адабиётларни лотин алифбосида нашр эттириш истагини билдирмоқда, бошқалар эса кирилл алифбосида қолдиришни маъқул кўришяпти” мавзусида эсселар танлови ўтказилди.

Тадбирда академик лицейнинг 1 ва 2 курс ўқувчилари фаол иштирок этишди. Танловнинг асосий мақсади ўқувчиларда она тилига ҳурмат, уни асраб-авайлаш ва бойитишга бўлган масъулият ҳиссини кучайтириш, шунингдек, асосий эътибор ёш авлодда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантиришга қаратилди.

Иштирокчилар ўз ижодий ишлари орқали ўзбек тилининг жамиятимиздаги ўрни ва аҳамияти, тилимизни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Танлов якунига кўра: “Энг мазмунли эссе муаллифи” номинацияси бўйича 1 босқич 3/25-гуруҳ ўқувчиси Моҳичеҳра Абдураҳмонова, “Имловий саводхон ўқувчи” номинация бўйича 2 босқич 5/24-гуруҳ ўқувчиси Бону Жўраева, “Энг чиройли ҳуснихат соҳибиʼʼ номинация бўйича 2 босқич 2/24-гуруҳ ўқувчиси Нилуфар Қодировалар ғолиб деб топилди.

Text to speech