ИИВ Сурхондарё академик лицейида битирувчи курс ўқувчилари билан ўзаро мулоқот шаклида давра суҳбати бўлиб ўтди.
ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш
департаментининг 2024-йилнинг 23-январдаги 2/2-197-сон кўрсатмаси ижросини таъминлаш
мақсадида жорий йилнинг 14 март куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Сурхондарё
вилояти божхона бошқармаси Жарқўрғон ТИФ божхона пости бошлиғи майор М.Қ.Нормаматов,
божхона пости инспектори лейтенант А.А.Абдуразақовлар иштирокида лицей битирувчи
курс ўқувчилари билан ўзаро мулоқот шаклида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат давомида
мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг илм олиши, замонавий касб эгаси бўлиши
учун яратилаётган шароит ва имкониятлар ҳақида сўзлаб, ўқувчиларнинг дарс машғулотлари,
улар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақидаги фикр мулоҳазалари тингланди. Тадбир
сўнггида ўқувчиларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг
Божхона институти 2024-2025 ўқув йили учун қабул жараёнлари ҳақида тушунтириш берилиб,
мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди.