ИИВ Сурхондарё академик лицейида спортнинг стол тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
"Жисмоний тарбия" фан ойлиги доирасида, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мазкур мусобақа ўқувчиларнинг
жисмоний фаоллигини ошириш, спортга бўлган қизиқишини янада ривожлантириш ҳамда
соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда лицейнинг
иқтидорли ва фаол ўқувчилари иштирок этишди. Мусобақа жараёнида иштирокчилар спорт
маданияти, маҳорати ва жисмоний тайёргарлик даражасини намоён этди.
Мусобақа натижаларига кўра 3-ўрин 4/24-гуруҳ ўқувчиси Азизбек Эркинов, 2-ўрин 2/24-гуруҳ ўқувчиси Элдор Оқмуродов ҳамда 1-ўрин 4/24-гуруҳ ўқувчиси Муҳаммад Хуррамовлар ғолибликни қўлга киритишди.