28 Март 2024 йил 417

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари амалий дарс машғулотларини ўташди

2024 йилнинг 27 март куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Ҳуқуқшунослик” фани ойлиги доирасида лицей Ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси Ф.Янгибоевнинг “Жиноий жазо ва жавобгарлик” мавзусида Термиз Давлат Университети Юридик факультетети Суд амалиёти хонасида очиқ дарс машғулоти ташкил қилинди.

Унда лицей 2-босқич ўқувчилари ўз билим ва кўникмаларига таянган ҳолда фаол иштирок этишди ҳамда дарс амалий машғулот кўринишида давом эттирилиб унда ўқувчилар томонидан суд жараёнидаги саҳна кўринишларини намойиш этишди.

Шунингдек, ўқувчи ёшларни интеллектуал салоҳиятли ва ўз касбини севадиган кадрлар қилиб тайёрлаш ҳамда уларни “Ватанга ва ҳалққа садоқат билан хизмат қилиш энг олий бурчимиз” консептуал ғояси асосида тарбиялаш, лицей ва олий таълим муассасаси профессор ўқитувчилари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишларини йўлга қўйиш мақсадида, Юридик факултети профессор ўқитувчилари билан ҳамкорликда “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик моддалари тарқалишини олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтди.

Text to speech