11 Сентябр 2025 йил 202

ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026-йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-бутун жаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2023-йил 8-майдаги ПҚ-150-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 10-сентябр куни Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақа академик лицейнинг 1-2-босқич  ўқувчилари ўртасида ўтказилиб, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари Н.Қаршиева ҳамда М.Мамадиёров бошчилигида қизгʻин ва муросасиз баҳслар тарзида ўтди.

Беллашув  якунида академик лицей ўқувчилари қуйидаги натижаларни қўлга киритдилар:

1-ўрин — Мажидов Бегзод Баҳриддин ўғли;

2-ўрин — Машрапов Жавоҳир Кенжа ўғли;

3-ўрин — Қўчқоров Камронбек Баҳром ўғли.

Text to speech