4 Ноябр 2023 йил 744

ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Ҳар бир ходимга бир ниҳол" шиори остида лицей ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони билан бутун мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилмоқда.

Шу муносабат билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 3-ноябр куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Ҳар бир ходимга бир ниҳол" шиори остида лицей ҳудудига манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ушбу тадбирга барча бирдек масъулият билан ёндашиб, ўқувчилар томонидан таълим муассасасини яшил маконга айлантирган ҳолда таҳсил олишни ўз олдиларига мақсад қилиб олишди.

Text to speech