ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Аёллари эъзозланган юрт” шиори остида тадбир ўтказилди.
Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, ҳаёт гўзал ва мафтункор.
Аслида оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу баракат киритадиган, хонадонларимизни
меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар, мунис оналаримиз,
опа-сингилларимиздир.
Маълумки, ҳар йили баҳорнинг илк ҳафтасида мамлакатимизнинг барча жойларида
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тантаналари ўтказилади.
Жорий йилнинг 7-март куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида ҳам “Аёллари эзозланган
юрт” шиори остида тадбир ҳамда қизлар ўртасида 5 та шартдан иборат бўлган “Истеъдодли
маликалар” кўрик танлови ўтказилди. Байрамона тадбир академик лицей ўқувчилари томонидан
тайёрланган ажойиб саҳна кўринишлари, мусиқали чиқишлар ва гўзал куй-қўшиқларга
бой бўлди.