6 Сентябр 2025 йил
390
ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар ўртасида психологик семинар-тренинг машғулоти ўтказилди
Жорий йилнинг 5-сентябр куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчилар ўртасидаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш, уларнинг ўқув жараёнида ва ўқув машғулотларидан бўш вақтларидаги руҳий барқарорлик даражаларини баҳолаш ҳамда уларга келажакда тўғри касб танлашлари юзасидан керакли маслаҳатлар бериш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.
Сменар-тренинг жараёнида ўқувчилар ўзларининг тушкун ҳолатлардан осон ва енгил чиқиб кетиш машқларини бажаришди. Шунингдек, лицей психологи Ҳалима Бекмуродова томонидан уларга инсоннинг ижобий ҳолати онгги ва руҳига, бу эса унинг билим олишига ҳам таъсир кўрсатиши ҳақида ўқувчиларга назарий ҳамда амалий жиҳатдан тушунчалар берилди.