ИИВ Сурхондарё Академик лицейида Криминалистика соҳасига оид амалий ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор сўнги йилларда, Ички ишлар тизимида янги имиж яратиш ҳамда ёш мутаҳассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Улар учун қатор шарт-шароитлар
яратилиб назарий билим олишлари, амалий кўникма ҳосил қилишлари учун имкониятлар
яратиб келинмоқда.
Бунинг яққол
мисоли сифатида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика
маркази масъул ходимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
Сурхондарё Академик лицейида "Криминалистик ҳисоблар тушунчаси, унинг вазифалари,
турлари, объектлари, шакллари ва усуллари" мавзусида амалий ўқув машғулоти
бўлиб ўтди.
Академик лицей
ўқувчилари машғулот давомида, вилояти Ички Ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика
марказида мавжуд криминалистик техникалар билан яқиндан танишишди. Табиийки бу каби
тадбирлар ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади.
Ўқув машғулоти давомида, ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олишди.