ИИВ Сурхондарё академик лицейида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Жорий йилнинг 02-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси "Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларига умумий ўрта таълим мактабларини бириктириш тўғрисида" 2024-йил 25-июндаги 345-сон буйруғи ижроси юзасидан ИИВ Сурхондарё академик лицейида очиқ эшиклар куни ташкил этилди ва шу муносабат билан Жарқўрғон туманининг 36-сонли мактаби ўқувчилари ташриф буюришди. Ташриф чоғида мактаб ўқувчиларига ИИВ академик лицейларининг ташкил этилишининг ҳуқуқий асоси, академик лицейга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби, академик лицейдаги мавжуд Ватанпарварлик бурчаги, шахмат бурчаги, ўқув хоналари, кутубхона ҳамда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан таништирилди.Учрашув давомида ИИВ Академияси Криминология кафедраси ўқитувчиси капитан Ш.Р.Рашидов ҳам ўқувчиларга ИИВ академик лицейи ҳамда ИИВ Академияси ҳақида фикр-мулоҳазаларини ўқувчилар билан ўртоқлашди.