4 Ноябр 2025 йил
166
ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари от спорти бўйича амалий машғулотда иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Миллий гвардиясининг Чавандозлар мактабидан келган махсус гуруҳ томонидан от спорти бўйича амалий машғулот ташкил этилди.
Тадбирнинг асосий мақсади ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларни
миллий анъаналар, чавандозлик маданияти ҳамда от спортининг тарихий аҳамияти билан
яқиндан таништиришдан иборат бўлди.
Машғулот давомида ўқувчиларга отларни парвариш қилиш, уларга тўғри муносабатда
бўлиш ва чавандозликнинг асосий қоидалари бўйича назарий ҳамда амалий билимлар берилди.
Якунда ўқувчилар тажрибали мураббийлар раҳбарлигида амалий чиқишлар ўтказиб, чавандозлик бўйича дастлабки кўникмаларни эгалладилар.