ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” бош ғояси асосида, “Билимлар куни” бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 3-сентябр куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида янги ўқув йили бошланиши ҳамда Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами муносабати билан “Билимлар куни” тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди. Ташкил этилган байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси, кенгаш аъзолари, академик лицей жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбирда академик лицей директори йиғилганларни байрам
билан табриклаб, ёш авлодга таълим жараёнида юксак марраларни забт этишда омадлар
тилади.
Тадбир давомида фахрийлар ва ўқитувчилар томонидан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида “Мустақиллик дарси” машғулотлари ўтказилди. Унда мустақилликнинг қадр-қиммати, Ватанга муҳаббат ва ёшларнинг масъулияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сўнгра нуронийлар лицей ҳудудида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишишди.