21 Октябр 2024 йил
332
ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Тил-миллат фахриʼʼ шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Жорий йилнинг 21 октябрь кунида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг
35 йиллиги муносабати билан ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Тил-миллат фахриʼʼ
шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда ўқувчилар томонидан шеърий чиқишлар, рақс, қўшиқ, саҳна кўринишлари
намойиш этилди.
Шу билан бирга ўқувчилар ўртасида тилшунослик фани юзасидан
викторина ўтказилди. Тадбир якунида, “Она тили фан ойлиги” доирасида ўтказилган
“Заковат” интеллектуал ўйини, Эсселар танлови ғолиблари ҳамда тадбирнинг фаол иштирокчилари,
викторина ғолиблари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.