6 Июн 2024 йил
511
ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчилари ўртасида салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида психологик машғулотлар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё
Академик лицейида таълим олаётган ўқувчилар жамоасида соғлом муҳитни шакллантириш
ҳамда уларнинг ўқув жараёнида ва машғулотдан ташқари руҳий-эмоционал
барқарорлигини сақлаш бўйича семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур ташкил этилган
семинар-тренинг машғулотида ўқувчи ёшларнинг психологик билим савиясини ошириш,
уларнинг психологик саломатлигини таъминлаш, ўқув жараёни ва машғулотлардан
ташқари вақтларда руҳий-эмоционал барқарорликни сақлаш ҳамда лицейдаги
маънавий-руҳий муҳитни ўрганишга доир амалий кўникмаларни ҳосил қилишга
қаратилди.