21 Май 2025 йил 613

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ўқувчи қизлар билан маънавий-маърифий ва касбга йўналтирувчи давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида таълим олаётган ўқувчи қизларнинг илм салоҳиятини оширишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида, бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Наргиза Джумаева ва Жарқўрғон туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник Юлдуз Имомовалар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицей ўқув юртида таълим олаётган ўқувчи қизларнинг орзулари, қизиқишлари, эришган ютуқлари, ички ишлар соҳасининг қайси йўналишида фаолиятини давом эттириши хусусида суҳбатлашиб, бу борада чуқур билим эгаллаш ҳамда соҳанинг етук вакили бўлиш учун қай жиҳатларга эътибор қаратиш лозим бўлган хусусиятлари ҳақида иштирокчиларнинг тушунчалар берилди.

Давра суҳбати якунида, ёш ўқувчи қизларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

Text to speech