23 Декабр 2024 йил 661

ИИВ Сурхондарё академик лицейи томонидан тарғибот ишлари қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг "Ички ишлар вазирлигининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларига умумий ўрта таълим мактабларини бириктириш тўғрисида" 2024 йил 25 июн кунидаги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, ИИВ Сурхондарё академик лицейи раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилари Шеробод тумани 3-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактабнинг битирувчи 9-синф ўқувчилари билан учрашдилар.

Тарғибот тадбири давомида ўқувчиларга лицейнинг ташкил этилиши, лицейга кириш тартиби, таҳсил олиш жараёни, яшаш шароитлари, ўқувчиларга бериладиган “Вазир стипендияси” ва “Ўқишдаги муваффақиятлари учун!” кўкрак нишони, битирувчиларга берилган имтиёзлар, ўқув тайёрлов маркази ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, академик лицей ўқувчилари ўзларининг Ватанпарварлик чиқишлари билан мактаб ўқувчиларида янада катта қизиқиш уйғотди.

Text to speech