1 Ноябр 2024 йил
679
ИИВ Сурхондарё Академик лицейи ўқувчиларининг касбий мотиватциясини шакллантириш мақсадида психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди.
ИИВ Сурхондарё академик лицейининг мутахассис психологи томонидан ўқувчиларнинг янада чуқур билим олишига, ватанга садоқат билан хизмат қилиши, эмоционал интеллектини ривожлантириши мақсадида психологик тренинг машғулоти ташкил қилинди.
Тренинг давомида психолог
томонидан ўқувчиларга ақлий ҳужум ва менинг туғилган куним номли қизиқарли
психологик ўйинлар ташкил этилди.
Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг руҳий зўриқишларини олдини олиш ҳамда уларни тушкин психологик кайфиятдан олиб чиқиш ва диққатларини жамлаш ҳамда юқори кайфиятда бўлишларига қаратилган.