10 Феврал 2025 йил 316

ИИВ Сурхондарё академик лицейида Алишер Навоийнинг 584 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Одамий эрсанг, демагил одамий,

Ониким йўқ халқ ғамидин ғами.

        А.Навоий

Алишер Навоийнинг 584 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 8-феврал санасида  ИИВ Сурхондарё академик лицейида  "Шоирлар султонига эҳтиром!" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

 

Байрам тадбирида, Алишер Навоийнинг мероси, рубоийлари, ғазаллари ва ҳаёти, ижодидан намуналар келтирилди.

Ўқувчилар томонидан "Гули ва Навоий" асарига рубоий ва қитъалари асосида яратилган кичик саҳна асарлари ҳамда куй, қўшиқлар, рақслар ижро этилиши тадбирни янада кўтаринки руҳда ўтказишга сабаб бўлди.

Шунингдек, Навоий ижодига оид савол-жавоблар асосида викторина ҳам ташкил қилиниб, ўқувчилар Навоий ижоди билан боғлиқ ўз билимларини синаб кўришди.

Тадбир сўнггида фаол иштирок этган, Викторина ва танловлар ғолиблари бўлган ўқувчилар лицей раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech