ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчилари билан психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.
ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиларининг янада чуқур билим олишига,
Ватанга садоқат билан хизмат қилиши, эмоционал интеллектини ривожлантиришида, шунингдек,
танлаган касбида кенг салоҳиятга эга бўлишида
психологик ёрдам берувчи семинар-тренинг машғулоти ташкил қилинди.
Тренинг машғулоти давомида ўқувчилар билан инсон онгига ижобий таъсир кўрсатувчи
психологик методикалардан фойдаланилди.
Ушбу тренингдан ўтказишдан кўзланган асосий мақсадлардан яна бири ўқувчиларнинг
руҳий зўриқишларини олдини олиш ҳамда уларни тушкин психологик кайфиятдан олиб чиқиш.
Бундай тренингларни ўтказиш ўқувчиларнинг диққатларини жамлашга ҳамда юқори
кайфиятда бўлишларига ёрдам беради.
Зеро, ҳар бир
ходим ва бўлажак ходимлар психологик томондан ҳам ўз устида доимий ишлаши ва янги
билимларни ўзлаштириб бориши лозим.