23 Октябр 2024 йил
314
ИИВ Сурхондарё академик лицейида “Шахмат - ақл гимнастикаси” мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2026-йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-бутун жаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 8 май кунидаги ПҚ-150-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида спортнинг шахмат тури бўйича жорий йилнинг 21-23-октябр кунлари жисмоний тарбия ўқитувчилари Нозик Қаршиева ва Муҳаммад Мамадиёровлар бошчилигида мусобақа ташкил этилди.
Қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган сусобақа якунига кўра 1-ўрин 4.24-гуруҳ ўқувчиси Бекзод Мажидов, 2-ўрин 5.24-гуруҳ ўқувчиси Жавоҳир Машрапов, 3-ўрин 2.24-гуруҳ ўқувчиси Санжар Очиловлар эгаллашди.