ИИВ Сурхондарё академик лицейида Миллий гвардия ходимлари томонидан кўргазмали чиқишлар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
органлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 25-октябр "Ички ишлар органлари
ходимлари куни" муносабати билан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқарма
ходимлари ИИВ Сурхондарё академик лицейига ташриф буюришди.
Ташриф жараёнида Миллий гвардия
Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси батальон командирининг ўринбосари майор В.М.Қўнғиров
сўзга чиқиб, барча Ички ишлар органлари ходимлари ва лицей ўқувчиларини байрам билан
қутлади.
Ушбу тадбир давомида, ИИВ
Академик лицей ўқувчиларида касбга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида,
Миллий гвардия ходимларининг кўргазмали жисмоний ва жанговар машғулотлари билан
кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тадбир сўнгида лицейда фаолият олиб бораётган бир қатор
педагог ходимларга байрам совғалари улашилди. Шунингдек, ўқувчилар ўзларининг қизиқтирган
саволларига матахассислар томонидан жавоблар олишди.