26 Январ 2024 йил 647

ИИВ Сурхондарё академик лицейида курсантлар ва лицей ўқувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Жорий йилнинг 26-январ куни ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг 1-курс курсантлари ва лицей битирувчи курс ўқувчилари иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида курсантлар томонидан ИИВ Академияси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўқувчилар ўқишга кириш имтиҳонлари, курсантлар учун яратилган шарт-шароитлар, иқтидорли ёшлар учун яратилган имкониятлар, курсантлар билан ташкил этиладиган назарий ва амалий машғулотлар, маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида кенг тушунча ва тасаввурга эга бўлишди.

Учрашув сўнгида мамлакатимизда ёшлар учун яратиб берилаётган шароит ва кенг имкониятлардан унумли фойдаланишлари, ҳар бир ўқувчи ёш ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассиси бўлишлари йўлида омадлар тилади.

Text to speech