17 Сентябр 2023 йил 406

ИИВ Сурхондарё академик лицейида ҳисобот сайлов йиғилиши

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида бошланғич ташкилот Кенгаши Ҳисобот -сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 155 делегатлар иштирок этишди.

Ҳисобот -сайлов йиғилишида кун тартибидаги масалалар билан делегатлар таништирилди.

Шундан сўнг кун тартибидаги масалалар юзасидан;

1. Ўтган ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар бўйича бошланғич ташкилот Кенгаши ҳисоботи тингланди.

2. Кенгаш таркиби ёшлар етакчиси ва лицей координаторлари овоз бериш йўли билан сайланди.

3. Кенгашнинг  йиллик иш режаси таништирилди ва бир овоздан маъқулланиб тасдиқланди ва келгусида қилинадиган ишлар, чора тадбирлари режаси белгилаб олинди .

Кенгаш аъзоларини сайлаш жараёни кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Ҳисобот -сайлов йиғилиши якунида координаторлар Бошланғич ташкилот фаолиятига доир маърузалар ўқишди.

Text to speech