24 Декабр 2024 йил
902
ИИВ Сурхондарё академик лицейи ўқувчиси “Kembo” камари соҳибига айланди.
Давлатимиз томонидан ёшларни спортга жалб қилиш, спорт соҳасида юртимиз равнақини янада юксалтириш борасида кўплаб чора-тадбирлар ҳамда кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Жорий йилнинг 14-15-декабр кунлари
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида спортнинг Kembo MMA йўналиши бўйича Сурхондарё
вилоят очиқ чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу чемпионатда Сурхондарё вилоятининг “Аралаш жанг санъати” терма жамоасининг аъзоси, ИИВ Сурхондарё академик лицейи 1-босқич 5.24-гуруҳ ўқувчиси Эргашев Билолжон иштирок этиб, 70кг вазн тоифасида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, “Kembo” камари соҳиби бўлди.